Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчининг таъкидлашича, АҚШнинг Эронга қарши урушга қўшилиши Вашингтоннинг халқаро мавқеи ва обрўси учун «ҳалокатли» оқибатларга олиб келган. Унинг фикрича, санкциялар ва уруш орқали мақсадига эриша олмаган Вашингтон энди «янги ва ижодий ечим» сифатида янада кўпроқ санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда.
«Жиддий айтяпсизларми?» — деб ёзди Аракчи.


