Икки тил — бир касб: келажакка мустаҳкам пойдевор
Бугунги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ёшларни замонавий билим ва амалий кўникмалар билан таъминлашдан иборат. Учқўрғон туманидаги 39-мактабда йўлга қўйилган “Икки тил — бир касб” тамойили ана шу мақсадга хизмат қилаётган муҳим лойиҳалардан бири бўлмоқда.
Мактабда ўқувчиларга давлат таълим стандартлари асосидаги фанлар билан бир қаторда хорижий тилларни чуқур ўргатиш ва муайян касб-ҳунар сирларини эгаллаш имконияти яратилган. Бу эса ёшларнинг нафақат билимли, балки меҳнат бозорида рақобатбардош кадр бўлиб шаклланишига хизмат қилмоқда.
Айниқса, “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида мактаб учун 15 та замонавий тикув машинасининг олиб келиниши амалий таълим имкониятларини янада кенгайтирди. Бугунги кунда малакали устозлар раҳбарлигида ўқувчилар тикувчилик бўйича назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларни ҳам ўзлаштирмоқда. Натижада ёшлар мактаб даврининг ўзидаёқ келажакда даромад манбаига айланиши мумкин бўлган касб сирларини эгалламоқда.
Муҳими, тил билими ва касб-ҳунарнинг уйғунлиги ўқувчилар учун янги имкониятлар эшигини очади. Чет тилларини пухта билган ва замонавий касб эгаси бўлган ёшлар эртанги куннинг талабларига жавоб берадиган мутахассислар сифатида вояга етади.
39-мактабда амалга оширилаётган бу каби ташаббуслар таълим сифатини ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, икки тилни билган ва бир касбни эгаллаган ёш — мамлакат тараққиётининг ишончли таянчидир.
Forwarded fromUchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal
2September 4, 2026 998 3