Учқўрғонда дефолиация ишларида замонавий технологиялар қўлланилмоқда
Учқўрғон туманида пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида дефолиация ишлари замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этилмоқда. Хусусан, бугунги кунда мазкур жараёнларда дронлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.
Дронлар ёрдамида дефолиантларни аниқ меъёрда ва қисқа вақт ичида пуркаш имконияти яратилаётгани иш самарадорлигини сезиларли даражада оширмоқда. Бу усул орқали вақт ва ресурслар тежалиши, ишчи кучи сарфининг камайиши ҳамда дефолиация жараёнининг сифатли амалга оширилиши таъминланмоқда.
Айниқса, рақамли технологияларнинг қишлоқ хўжалигига кенг жорий этилиши соҳадаги самарадорликни ошириш, ҳосилни ўз вақтида ва нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Замонавий технологиялардан фойдаланиш натижасида Учқўрғон пахтакорлари жорий мавсумни юқори уюшқоқлик ва самарадорлик билан ўтказишни мақсад қилган. Бу эса тармоқда инновацион ёндашувлар кенгайиб бораётганининг яна бир амалий ифодасидир.
2
1September 3, 2026 2.4K 2