Фахр ва ифтихор! Учқўрғонлик спортчи Мирзаахматов Илёсбек навбатдаги… — Bugun Uchqo‘rg‘onda — TG.ME

🏅 Фахр ва ифтихор!

Учқўрғонлик спортчи Мирзаахматов Илёсбек навбатдаги юксак эътирофга сазовор бўлди. 100+ кг вазн тоифасида белбоғли кураш бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчимиз Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори сифатида майдонга чиқди.

Бу нафақат Илёсбекнинг шахсий ютуғи, балки бутун Учқўрғон аҳли учун ҳам катта ғурур ва шарафдир. Байроғимизни баланд кўтариб, Ватанимиз номини халқаро майдонларда муносиб тарзда намоён этаётган спортчимизга мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз.

🇺🇿 Учқўрғон фарзандлари юртимиз шарафини дунё саҳналарида муносиб ҳимоя қилишда давом этмоқда! 💪🏆
❤2
September 4, 2026 737 1