Ўзбекистон дунёнинг 91 та давлат ва таълим тизими қаторида PISA-2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди.
Энг катта ижобий ўзгаришлардан бири табиий фанлар бўйича қайд этилди. Ўзбекистонлик ўқувчилар 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.
Таққослаш учун, PISA-2022 да бу кўрсаткич 355 балл ва 80-ўрин эди. Яъни уч йил ичида натижа 83 баллга яхшиланди, Ўзбекистон рейтингда 32 поғона юқорилади.



