Ота-оналар учун муҳим маълумот! Мактабларда янги баҳолаш тизими жорий… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Ота-оналар учун муҳим маълумот!

Мактабларда янги баҳолаш тизими жорий қилинади.

Энди боланинг чораклик натижаси битта “3”, “4” ёки “5” билан эмас, уч хил баҳолаш натижасидан йиғилган 100 балл билан аниқланади.

Янги тизимда ўқувчининг фақат маълумотни ёдлаб олгани эмас, мавзуни тушуниши, мустақил фикрлаши ва олган билимини амалда қўллай олиши ҳам баҳоланади. Чораклик натижа жами 100 баллдан иборат.

🟢 Форматив баҳолаш — 10 балл. Бу ўқувчининг кундалик дарсдаги ўзлаштиришини кузатиб боради. Муҳими, бола хатога йўл қўйса, уни дарҳол аниқлаш ва тузатиш имконига эга бўлади.

🔵 БСБ — боб бўйича сумматив баҳолаш — 50 балл. Асосий улуш шу ерда: ўқувчи ўтилган мавзу ёки бўлимни қай даражада ўзлаштиргани текширилади.

🟣 ЧСБ — чорак бўйича сумматив баҳолаш эса 40 балл. Унда бутун чорак давомида олинган билим ва амалий кўникмалар умумлаштирилади.

Демак, формула оддий: 10 + 50 + 40 = 100 балл.


⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍9😁4😢1
September 8, 2026 37.5K 61