Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди. Улардан бири вафот этган.
Ҳолат 7 сентябр куни Қўштепа туманидаги туғуруқхонада содир бўлган. Жабрланувчилардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Аниқланишича, пичоқлаган шахс аёл киши бўлган. У ҳамшираларни хонага қамаб олган ҳолда пичоқлагани айтилмоқда.
Гумонланувчи аёл қўлга олинган. Унга нисбатан қасддан одам ўлдириш айби билан жиноят иши қўзғатилган.



