Фарғонадаги "дом" ертўласида акула боқилгани рад этилди. Ижтимоий… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Фарғонадаги "дом" ертўласида акула боқилгани рад этилди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳолатни ўрганиб, ертўлада акула эмас, Сиам соми (пангасиус) боқилганини аниқлади.

Ушбу балиқ ташқи кўриниши акулага ўхшагани учун "акулали сом" деб ҳам аталади.

Фуқаро интернетда тарқалган нотўғри маълумот учун узр сўраб, балиқларни ертўладан ҳовлисига кўчирганини билдирди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
😁17😱4👍2
September 4, 2026 50.5K 52