Ана_холос Фирибгарликнинг янги тури: “Марҳумнинг мендан қарзи бор… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

#Ана_холос
Фирибгарликнинг янги тури:

“Марҳумнинг мендан қарзи бор эди” – деб вафот этган одамларнинг яқинларини алдаб, пул ундирган фирибган қўлга тушди.

Навоий вилояти Кармана туманида 24 ёшли йигит жаноза хабарлари бериб бориладиган Telegram каналдан марҳумлар ҳақида маълумот олиб, уларнинг яқинларини излаб топган. Сўнгра марҳум тириклик пайтида қарзга пул олганини айтиб, маблағни ундиришга уринган.
 
Жабрланувчилардан бири йигитнинг гапига ишониб, у сўраган маблағни тўлаб берган. Суд йигитни фирибгарлик жиноятида айбли деб топган.

Унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
😱32😢12😁2
September 4, 2026 52.8K 71