Жорий йилнинг май ойида мактабнинг фан ўқитувчиси 2026/2027 ўқув йилида дарс соатларини 10 соатга кўпайтиришни сўраб директорга мурожаат қилган. Раҳбар дастлаб рози бўлмаган, аммо 1000 доллар берса, қўшимча дарс соати ажратилишида ёрдам қилишини айтган. Ўқитувчи оилавий шароитини тушунтиргач, директор 700 долларга масалани ҳал қилишга рози бўлган.
Ўқитувчи директорнинг уйига бориб, унга аванс сифатида 50 доллар берган ва ҳолат юзасидан Бош прокуратура департаментининг Чироқчи тумани бўлимига хабар берган.
Мурожаат юзасидан тезкор тадбир ўтказилган ва раҳбар ушланган.
Судда директор пулни дарс соатларини кўпайтириш эвазига эмас, балки қарз сифатида олганини билдириб, енгиллик сўраган.



