Ўзбекистонда 2-сентябрдан 8-сентябргача ҳар йили ўтказиладиган Музейлар ҳафталиги давом этмоқда. Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, шу давр мобайнида агентлик тизимидаги барча 114 та давлат музейига, жумладан, музей-қўриқхоналар ва уй-музейларга кириш бепул бўлади. Ҳафталик хорижий сайёҳларга татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги давлат музейларига ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам бепул ташриф буюриш мумкин.


