Бу йўл осон бўлмайди. На ёлғизлик, на турмуш ва на оналик. Сенга ҳеч ким енгиллик бермайди, бунга мажбур ҳам эмас. Бу идеал дунё эмас, унда ҳар биримизнинг камчиликларимиз қадар муносабатлар пазли қурилади.
Қизиғи, бу пазл ҳеч қачон янгиликлардан тўхтаб қолмайди. Яъни, доимгидек у тўрт томонли шакллардан иборат эмас. Ҳар кун, ҳар сония янги шакл кутиб олади. Муҳими, уни ЎРГАНИШ. Қийинлигидан нолиб, ташлаб қўйишни ҳамма эплай олади. Сан бошқача бўл. Тинмай ўрган. Қачондир финалга етишингни кутма, жараён учун яша.
Бугун ўзи бошқа мавзу ҳақида гап бошламоқчи эдим, Аллоҳ фикримизга шу хабарни ойдинлатибди, хайрлиси шу.

9
4
4September 22, 2025 809 5