Дарс вақти.
Гуруҳда савол-жавоб ташкил қилинди. Унда 80 дан ортиқ кодлар кетма-кетлигини ёдлаш керак эди. Вазифага кўра имтиҳон топшираётган ўқувчига ҳамма биттадан код айтади. 5 тадан ортиқ кенгайтмани билса, имтиҳондан ўтди ҳисоб.
Бир қиз код айтганда имтиҳон топширувчи бола уни ёдламаганини этиб шунақанги ўқрайиб қарадики…
Кейин у қизга кеганда ўтакетган расво кодларни қалаштириб, чалғитиб ташлади. Қиз уддалади, у эса шарманда бўлгани қолди. Қолган ҳаммага ҳам шунақа қилди ва урушиб кетди.
Бу “БОЛА” позицияси: унга етган барча нарсага бошқалар айбдор ва доим қасд олишга ҳаракат қилади.
Хулоса:
Сизга етган барча воқеликлар сизга фақат фойдали бўлади. Ёмон бўлса чархлайди, кучли қилади. Агар унга боғланиб қолсангиз, ўзингизни соғлигингиз ва вақтингизни ёқотасиз. Агар дарс олиб, давом этсангиз, ТАБРИКЛАЙМАН, сиз “КАТТА ОДАМ” позициясига ўтибсиз.
Яна шунақа ДНК лар бўлсинми?
11July 2, 2025 931 3 1