Таклифнома! Ҳурматли ҳамкасблар, йўлчи муҳандислар ва соҳанинг етакчи… — Шухрат Мирходжаев — TG.ME

Таклифнома!

Ҳурматли ҳамкасблар, йўлчи муҳандислар ва соҳанинг етакчи мутахассислари!

Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси Сизни жорий йил 15 октябр куни Тошкент шаҳридаги “Azimut Grand Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган “Цементобетон қопламали автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашнинг замонавий йўналишлари” мавзусидаги Илмий-амалий конференцияга таклиф этади.

Конференция дастури:

Замонавий ёндашувларда йўл қатламлари шаклланиши;

Цементобетон қопламали йўлларни қуришда илғор технологиялар тақдимоти;

Самарали таъмир ва узоқ муддатли сақлаш бўйича амалий тавсиялар.

Конференция аҳамияти:

Тадбир йўл соҳаси мутахассислари билан тажриба алмашиш, замонавий билим ва технологиялардан хабардор бўлиш ҳамда миллий инфратузилмани ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилиш учун ноёб имкониятдир.

📍 Манзил: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107А
🗓 Сана: 15 октябр 2025 й.
Бошланиш: 09:00

👉 Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: eventreg.uz/viaasia

Сизни тадбир иштирокчилари сафида кўришдан мамнун бўламиз!

Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси
👍13
October 2, 2025 801 12