Ҳурматли йўл соҳаси фидойилари! Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари… — Шухрат Мирходжаев — TG.ME

Ҳурматли йўл соҳаси фидойилари!

Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси номидан барча йўл-қурилиш соҳаси мутахассислари, муҳандислар, лойиҳачилар, қурувчилар, йўл ва кўприк бунёдкорлари ҳамда соҳа фахрийларини Қурувчилар куни билан самимий муборакбод этамиз!

Йўл — тараққиёт, фаровонлик ва юрт равнақининг муҳим асосидир. Мамлакатимизда барпо этилаётган замонавий автомобиль йўллари, кўприклар, йўлўтказгичлар ва бошқа муҳандислик иншоотларида минглаб йўлчиларнинг машаққатли меҳнати, билими ва касбий маҳорати мужассам.

Иссиқ-совуққа қарамай, йўлларда меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассиснинг фидокорона хизмати халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб, ҳудудларни бир-бири билан боғлаш ва иқтисодиётимиз ривожига хизмат қилмоқда.

Ушбу қутлуғ айёмда барча йўл соҳаси ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва масъулиятли меҳнатларида улкан зафарлар тилаймиз. Бунёд этаётган ҳар бир йўлингиз равон, ҳар бир кўпригингиз мустаҳкам, эзгу меҳнатингиз эса доимо эл-юрт эътирофида бўлсин!

Қурувчилар куни муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси
👍15
August 10, 2026 201