🎗 ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонини ташхислаш ҳамда даволаш сифатини ошириш лойиҳаси доирасида халқаро мутахассис-эксперт, профессор Брайан Тюдор (Brian P. Tudor, MD, АҚШ) иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилади.
📅 Семинар кунлари:
6, 7, 10, 11 ва 12 август 2026 йил
⏰ Рўйхатдан ўтиш: 09:00–09:40
📍 Ўтказилиш жойи: РИОваРИАТМ мажлислар зали
💻 Иштирок шакли: офлайн ва онлайн (Zoom платформаси орқали)
🔬 Семинар доирасида:
🔹 кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонини замонавий ташхислаш, босқичлаш ва даволаш масалалари;
🔹 клиник ҳолатларни халқаро эксперт иштирокида таҳлил қилиш;
🔹 мультидисциплинар жамоа фаолиятини такомиллаштириш;
🔹 маммография, патоморфологик ва нурли диагностика, дори воситалари билан даволаш ҳамда нур терапияси йўналишлари;
🔹 беморларни йўналтириш ва клиник бўлинмалар ўртасидаги ҳамкорлик;
🔹 халқаро клиник тавсиялар ва далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинади.
📣 РИОваРИАТМнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиалларида фаолият юритаётган қуйидаги мутахассисларнинг семинарда онлайн иштирок этиши сўралади:
🎀 маммологлар;
🌸 онкогинекологлар;
💊 кимётерапевтлар;
🩻 радиологлар ва нурли ташхис шифокорлари;
🔬 патоморфологлар;
☢️ радиотерапевтлар;
👩⚕️👨⚕️ шунингдек, мавзуга қизиқиш билдирган бошқа барча тиббиёт ходимлари.
❗️ Филиаллар раҳбарларидан ушбу йўналишларда фаолият юритаётган мутахассисларнинг семинарда иштирокини таъминлаш ҳамда эълонни барча тегишли бўлимларга етказиш сўралади.
🔗 Zoom конференциясига уланиш:
[https://zoom.us/j/5404345642?pwd=T4vSKfzelFcZAQAdtXiOt7OCuG9rxL.1](https://zoom.us/j/5404345642?pwd=T4vSKfzelFcZAQAdtXiOt7OCuG9rxL.1)
🆔 Конференция идентификатори: 540 434 5642
🔐 Кириш коди: 123456
📌 Семинар эртага — 6 август куни бошланади.
Ҳурматли ҳамкасблар, ушбу халқаро илмий-амалий мулоқотда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
🎗 РИОваРИАТМ матбуот хизмати
✅Rasmiy sahifalarimiz:
https://t.me/aouz_uz