Андижонда — байрам шукуҳи! Бугун Андижоннинг ҳар бир гўшасида ўзгача… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Андижонда — байрам шукуҳи!

Бугун Андижоннинг ҳар бир гўшасида ўзгача файз, ўзгача кайфият. Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан истироҳат боғлари ва сайилгоҳлар байрамона тусга кирди.

Кўчаларда шодлик, боғларда болаларнинг қувноқ кулгиси, саҳналарда эса дилбар куй-қўшиқлар янграмоқда. Юртдошларимиз оила даврасида, яқинлари бағрида мазмунли ҳордиқ чиқариб, улуғ айёмни кўтаринки руҳда нишонламоқда.

Байрам сайиллари нафақат кўнгилларга хуш кайфият, балки юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, истиқлолимиз берган имкониятлардан фахр туйғусини ҳам бахш этмоқда.

Андижонда бугун ҳар бир чеҳрада табассум, ҳар бир қалбда шукроналик. Зеро, Мустақиллик — бу эркин ва фаровон ҳаёт, ёруғ келажак ва Ватанга бўлган чексиз меҳр тимсолидир!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
September 1, 2026 1.7K 7