Пахтаобод туманининг Гулистон-Пастқишлоқ маҳалласида амалга оширилган… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Пахтаобод туманининг Гулистон-Пастқишлоқ маҳалласида амалга оширилган навбатдаги хайрли ишлар ҳудуд аҳолиси учун яна бир қатор қулайликларни яратди. Илгари очиқ ҳолда бўлган дренаж тизими замонавий талаблар асосида ёпиқ дренаж тизимига ўтказилди. Унинг устида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат янги мажмуа барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Эндиликда маҳалла ҳудуди нафақат янада обод ва кўркам қиёфа касб этди, балки аҳоли учун зарур бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам бир жойда жамланди. Бу эса юртдошларимизга яқин, қулай ва сифатли хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Янги мажмуанинг тантанали очилиш маросимида маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, бундай эзгу ташаббуслар ҳудудда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Янги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг фаолияти маҳаллада хизматлар кўламини кенгайтириб, аҳоли турмуши учун янада қулай шароитлар яратиши билан аҳамиятлидир.

Энг муҳими, бу каби бунёдкорлик ишлари юртимизда инсон қадри, халқ розилиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг маҳаллалар ҳаётидаги амалий ифодасидир.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
September 1, 2026 2.1K 10