Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Андижон туманида Мудофаа ишлари бўлимининг капитал таъмирдан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мудофаа соҳасини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматни ташкил этиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг янгиланган бино ва ундаги хоналар кўздан кечирилиб, ҳарбий хизматни ташкил этиш, чақирув жараёнларини самарали йўлга қўйиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Замонавий талаблар асосида капитал таъмирланган мазкур бино Мудофаа ишлари бўлими фаолиятини янада самарали ташкил этиш, шунингдек, соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
September 1, 2026 1.2K 1