Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан аҳоли учун яна бир қулайлик яратилди.

Маҳаллада замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги бинолар аҳолига сифатли ва қулай савдо ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш билан бирга, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Энг муҳими, юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида барпо этилган ушбу иншоотлар маҳалла аҳли учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
t.me/andpress/63243Translating to English…
August 31, 2026 1.1K 2