Ҳурматли юртдошлар! Азиз, андижонликлар! Андижон вилояти ҳокимлиги… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Ҳурматли юртдошлар!
Азиз, андижонликлар!

Андижон вилояти ҳокимлиги сизларни, энг улуғ, энг азиз айём — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этади!

Ушбу тарихий ва қутлуғ санада жонажон Ватанимизга барқарор ривожланиш, тинчлик-осойишталик ҳамда буюк келажак тилайди. Юртимизнинг гуллаб-яшнаши ва тараққиёти йўлидаги эзгу ишларда барчага муваффақиятлар ёр бўлсин.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қолади. Мустақил диёримизда тинчлик-осойишталик бардавом, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ҳамиша комил бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
August 31, 2026 1.6K 10