Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати: post #63244 — TG.ME

Избоскан тумани Жаҳонобод маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғинининг янги, замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Барча зарур шароитларга эга бўлган янги бино аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда фуқароларга қулай хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради.

Мазкур маскан юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан маҳалла аҳлига муносиб туҳфа бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
August 31, 2026 1.4K 6