Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal: post #31724 — TG.ME

💰 2025 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича 13 мингдан ортиқ бизнес лойиҳага 1 трлн 774 млрд сўм молиявий кўмак тақдим этилди

Бу ҳақда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Абдулла Буврабоев маълум қилди.

✔️Ўтган 7 йил давомида жами 59 643 нафар тадбиркорнинг 64 мингдан ортиқ бизнес лойиҳаларига 19 трлн 516 млрд сўм хизматлар кўрсатилиши орқали қўллаб-қувватланишига эришилди. 2025 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича 13 мингдан ортиқ бизнес лойиҳага 1 трлн 774 млрд сўм молиявий кўмак тақдим этилди.

✔️Хизматлар орасида энг кўпи компенсация бўлиб, ҳозиргача 33 593 та лойиҳа учун 6 трлн 696 млрд сўмлик кредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш кўзда тутилган.

✔️Ундан кейинги ўринни кредит учун гаров таъминоти етмаганда тадбиркорларга тақдим этиладиган кафиллик хизмати эгаллаб турибди, 13 880 та лойиҳа учун 10 трлн 650 млрд сўмлик мажбурият олинган. Шунингдек 131 та лойиҳага портфель кафиллиги тақдим этилган.

✍️ Батафсил

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb
July 15, 2025 91