🧑🚒 23 110 та ижтимоий соҳа объектидан 10 034 таси ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида текширувдан ўтказилди
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди.
🟢Мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳоли ўртасида кенг қамровли профилактик тадбирларни ташки этиш мақсадида республикада 552 та ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларга тааллуқли идоралардан жами 2 829 нафар ходимлар жалб этилган.
🟢Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва печь-мўрикон ишларини бажарувчи ташкилотлар мутахассисларидан иборат 703 та таъмирлаш-тиклаш хизмат (отряд)лари ҳам ташкил этилган.
🟢Ишчи гуруҳлар томонидан жойларда мавжуд бўлган 864 та Бошқарув сервис компаниялари ва Хусусий уй жой мулкдорлар ширкатларининг 554 тасида, 9 452 та маҳаллаларнинг 4 576 тасида ўрганишлар ўтказилиб, уларнинг ҳудудидаги 1 млн 408 минг 731 та кўп квартирали уйлардан 220 минг 121 таси текшириб чиқилди.
✍️ Батафсил
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb
July 15, 2025 53