☎️ Ўтган даврда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг ишонч алоқа каналлари орқали жисмоний ва юридик шахслардан 291 та мурожаат келиб тушган, шундан 12 таси коррупцияга оид
Бу ҳақда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди.
🔗 Ҳисобот даврида «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибий корхоналарига ишга янги қабул қилинган 455 нафар ходим манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида текширилди.
🔗 Ўтган даврда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг ишонч алоқа каналлари орқали жисмоний ва юридик шахслардан 291 та мурожаат келиб тушган, шундан 12 таси коррупцияга оид бўлиб, барчаси бўйича хизмат текширувлари ўтказилди. Унинг натижасида 10 нафар ходимга нисбатан интизомий чора қўлланилди.
🔗 Шунингдек, тизимда 52 маротаба режали назорат текширувлари ўтказилди, натижада 24 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилди.
✍️ Батафсил
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb
July 15, 2025 65