Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal: post #31717 — TG.ME

📉 Экологик хавфлилик тоифалари илгари амалда бўлган 4 тоифадан халқаро стандартларга мос равишда 3 тоифага қисқартирилди

Бу ҳақда Давлат экологик экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова маълум қилди.

Энг муҳим ўзгаришлардан яна бири – экологик хулоса беришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мажбурий бўлди. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш мезонлари жорий этилди.

Фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Электрон ҳукумат” тамойили асосида автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилмоқда.

Энг муҳим янгилик шундаки, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёни илк бор тўғридан-тўғри қонун нормаларида белгиланди.

2024 йилнинг ўзида давлат экологик экспертизаси органлари томонидан 32 мингга яқин хулоса берилган бўлиб, шулардан 700 таси экологик талабларга жавоб бермаганлиги туфайли рад этилган. Бу ҳолат лойиҳачиларга нисбатан қатъий талаблар қўйиш зарурлигини кўрсатмоқда.

✍️ Батафсил

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb
July 15, 2025 37