Қуръон ҳофизи ва унинг оиласи
Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил олиш истагида бир болакай келди. Унга бир разм солгач, сўрадим:
— Қуръондан бирор сурани ёд биласанми?
— Ҳа, — деб жавоб берди у.
— "Амма" (30-пора) қисмидан биласанми?
У ўқиб берди. Сўнг "Таборак" сурасини сўрадим. Унинг тиловатига лол қолган эдим. Яна эшитиш истагида "Наҳл" сурасини сўрадим. Қарасам, уни ҳам ёд билар экан. Энди имтиҳон учун узун суралардан — "Бақара" сурасини сўрадим. Болакай "Бақара"ни ўқий бошлади. Сураларни шундай гўзал ва тиниқ қироат қилдики, ҳайратим янада ошди.
— Ўғлим, Қуръонни тўлиқ ёд олганмисан?
— Ҳа.
Эртасига уни отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзанднинг отаси ким эканлигини кўргим келди. Аммо унинг падарини кўриб, янада ҳайратда қолдим: у ташқи кўринишидан суннатга амал қиладиган (тақводор) инсонга ўхшамас эди. У менинг ҳайронлигимни сезиб, шундай деди:
— Менинг шундай фарзанднинг отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман. Бу боланинг орқасида минг нафар эркакнинг ўрнини боса оладиган инсон турибди. Уч нафар ўғлим бор, ҳар бири Қуръонни ёд олган. Тўрт ёшли қизалоғим эса "Амма" порасини ёдлаган.
— Қандай қилиб бунга эришдингиз? — деб сўрадим.
— Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлаши билан уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди. Уларга доимо мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда беради. Улар ўртасида мусобақа уюштиради:
• Қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомга нима ейишни ўзи танлайди.
• Ким биринчи бўлиб дарсни қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришни ўзи ҳал қилади.
• Ким Қуръонни биринчи бўлиб хатм қилса (тўлиқ ёдласа), таътилни қаерда ўтказишни ўзи танлайди.
Аёлим фарзандларимизда Қуръон ёдлашга нисбатан гўзал рақобат руҳини тарбиялади.
Мана, солиҳа бўлиб, уйини ҳам солиҳларга тўлдирган аёл! Мошааллоҳ!
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Barchaga #ulashing manzil.
Teligram | instagram | botimiz
February 14, 2026 166 1