САВОЛ: Биз томонларда жанозадан кейин тобутни қабристонга олиб… — Ahli islom — TG.ME

САВОЛ: Биз томонларда жанозадан кейин тобутни қабристонга олиб кетишда одамлар жўр бўлиб, ла илаҳа иллаллоҳни айтиб кетишади. Бу иш тўғрими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри эмас. Фиқҳий манбаларда маййитни қабристонга олиб борувчиларнинг мажбуриятлари бирма-бир баён этилган. Ана шу мажбуриятлардан бири бораётган одам сокин-жим ҳолатда бориши, баланд овозда гапирмаслик ҳатто, зикр ва қироат ҳам қилмаслик, агар зикр қилмоқчи бўлса, ичида қилиши айтилган ва бунга далил ўлароқ Қайс ибн Саъд ибн Убодадан келган ушбу ривоятни келтирганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун овозни баландлатишни макруҳ кўришар эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўшалардандир”, деб айтганлар”. Лекин ичида зикр қилиб кетаман деган одамга монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.

Barchaga #ulashing manzil.

Teligram | instagram | botimiz
June 9, 2026 97