Ўзбек лотин алифбоси: 1993 йилдан 2026 йилгача қисқача хронология
1993 йил
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган қонун билан ўзбек ёзувини лотин графикасига ўтказишнинг дастлабки алифбоси тасдиқланди. Унда Ç ç, Ş ş, Ğ ğ, Ö ö каби яхлит ҳарфлар қўлланилган эди. 31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси.
1995 йил
Орадан икки йил ўтиб, 1995 йил 6 майда тўсатдан қонунга ўзгартиш киритилди. Натижада алифбо ҳозирги кўринишга келтирилиб, Ch, Sh, G‘, O‘ каби қўшҳарф ва апострофли шакллар жорий этилди. 26 ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси.
2026 йил
2026 йил 7 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўзбек лотин алифбосини ўзгартиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади (Gʻ gʻ → Ğ ğ, Oʻ oʻ → Ö ö, Sh sh → Ş ş, Ch ch → Ç ç, ng ҳарфи эса алифбодан олиб ташланди). 28 ҳарф ва 1 та тутуқ белгиси.
Мазкур ўзгаришлар кучга кириши учун қонун Олий Мажлис Сенати томонидан мақъулланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак.
П.с.: бу ўзгаришлар анча харажатга сабаб бўлиши мумкин...
@ads_leader