Агентлик Россияда ишлаш даврида оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ёки бошқа сабаблар туфайли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилди.Қайд этилишича, ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилади ва зарур ҳолларда ватанга қайтиш учун транспорт харажатлари ҳам қоплаб берилади.




