Қашқадарёда пахта йиғим-теримига старт берилди
Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги масъуллар Қарши шаҳридаги “Хўжаи Жарроҳ" қадамжосини зиёрат қилишди.
Қадамжода жонлиқ суйилиб, хатми Қурон қилиниб, Яратгандан воҳамизда бошланган пахта йиғим-терим мавсумини баракали ва талофатсиз ўтказиш, шунингдек, 2027 йил учун бошланаётган бошоқли дон экиш ишларини хайрли қилиш сўралди.
Сўйилган жонлиқ гўштлари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
Маълумот ўрнида, жорий йил пахтакорларимиз 129,3 минг гектар майдондан 614 минг тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси йиғиб олишни режалаштиришган.
👉Мавсумни ҳокимликлар саҳифаларида кузатиб боринг👈
📸А.Комилов.
Gov.uz| Telegram| YouTube| FB| Instagram| X









