🎀 Ҳадисларни қандай ёдлашим ҳақида сизларга ҳам ўргатишимни хоҳлайсизми?
Бу балки сизга қизиқ эмасдир, аммо мен 15 кунда 100 та ҳадисни бир ўтиришда айтиб берадиган даражада тез ёдлаш ҳақида гапиряпман.
📚 Тўғри, битта услуб ҳаммага ҳам бир хил тушмаслиги мумкин. Баъзилар учун янада озроқ вақт кетади, баъзилар учун эса 1 ой давом этиши мумкин. Аммо энг асосийси — қисқа муддатда ёдлаб, мустаҳкамлаб олишни ўргата оламан.
🤔 “Кўп ҳадис ёдлаб олганимиздан нима фойда, агар амал қилмасак?” деган фикр келган бўлиши мумкин.
Агар бу фикр келган бўлса, бу ҳам тўғри. Чунки “деди деди” деб ёдлаб қўйиш сизнинг фойдангизга ҳам, зарарингизга ҳам ҳужжат бўлиши мумкин. Шунинг учун амал қилиш керак.
🌿 Қандай амал қилиш керак дейсизми?
Сиз бир ёмон ишни қилмоқчи бўлганингизда ёки қилаётганингизда, ҳаттоки қилиб бўлганингизда ҳам, ана шу амални тўхтатишга қарши миянгизда жаранглаб турган ҳадис сизга қайтарувчи, тўхтатувчи ёки тавба қилишга сабаб бўлади. Мана шу — олган илмингиз, иймонингизни зиёда қилади ва ўзингизни тарбиялайди.
💡 Баъзан тортишув пайтларида ҳадисларни далил сифатида бирма-бир келтира олмаслигингиз мумкин. Аммо ёдлаган ҳадисларингиз сизга ақлингизнинг бузилишидан, ёмон фикрлар эгаллаб олишидан сақлаб туради. Бу менинг тажрибамдан ўтган ва сизга ҳам илиндим.
✨ Ин шаа Аллоҳ, обуначилар сони 100 тага етганда, мен ҳадис ёдлаш услубларимни ҳам ўргатаман. Мақсадим — кўпроқ инсонлар фойдалансин, манфаатли бўлсин деган умидда.
🌸😊📖🕌💭