Яхшиликка чақирма, акс ҳолда ЖИНОЯТЧИ бўласан!
Ёмонликни кўрганда,
“оч қорним, тинч қулоғим” деб кўзингни юмиб кетавер, акс ҳолда ЖИНОЯТЧИ адашган бўласан.
Қачонгача?
Ҳаромни кўриб, индамайсиз.
Фахшни кўриб, қайтармайсиз.
Куфр, ширк, бидъатни номини қачонгача урф-одат, миллий қадрият деб атаб ўтасиз?
Шу кетишда қаерга бориб етасиз?
Фарзанд авлодларингиз сиз рози бўлиб қуриб берган ҳаётда яшаб ўтишларига розимисиз?!
Улар ҳам сиздай фахш фасодни “замон талаби, бусиз бўлмайди, қилмасак, одамлар нима дейди?” деб Аллоҳнинг қонунларини оёқ ости қилиб яшашларига розимисиз?
Диндор адашганга, иғвогар имомга айлантирилган замонда ҳеч бўлмаса ёмонликни, гуноҳни кўрганда;
“Бу хато, буни қилиш яхшимас, бундан Аллоҳ қайтарган” деб ўзингизга айтиб, Аллоҳни ҳисобини эслатиб туринг, одамларга айтишдан қўрқсангиз ўзингизга айтиб, Аллоҳ ҳудудларида ўзингизни тўхтата билинг.
Аллоҳнинг буйруқларини бажара олмаётганингиз учун тунлари туриб, таҳажжудда йиғланг.
Аёллар эркакшода, эркаклар даюс, қизлар ҳаёсиз, йигитлар номуссиз, боболар аскиячи, бувилар ўйинчи бўлганида қайтармай шу ҳаётга рози бўлиб яшашдан қўрқинг!
Қалбингиз оғриб, кўзингиз ёшланиб, тилингиз истиғфорда турсин.
Шоядки Қиёматда Аллоҳдан келадиган олий жазода ожиз бўлганлар қаторида бўлсангиз.
Ҳолимизга раҳм қил Аллоҳ...
https://t.me/Quron_vahadis









