#АМАР
#Муаллиф_Xonzoda_Davron
#H_5
Мен эса хотиржам ҳолатда эртакларга ишониб шу зерикарли ишхонангизда китоб бургасидек китобларга бурканиб яшаётган эмишман.
Мақсуд шунча гапларни эшитиб асаблари бузилиб кетди, лекин у ҳозир бошқа нарсага чалғий олмайди.
— Сен уларнинг гапига аҳамият бермай тур. Аввал қандай қилиб мана бу Амар Миранов билан танишишинг ҳақида ўйлаб олиш керак.
— Унақа йигитнинг олдига шунчаки бориб, менга ҳаётингизни айтиб беринг, илтимос деёлмайман. Шу ҳақида ҳам биласизми, Мақсуд ака?
— Билганим учун сизлар гўёки тасодифий учрашган бўлишинглар керак деяпман-да, — Мақсуд стол чертди, — Биз ҳамма вариантларни кўриб чиқишимиз керак. Кел, ундан аввал бу йигит ҳақида сенга кўпроқ маълумот берай.
Мақсуд стол тагида бир қанча қоғозлар ва маълумотномалар чиқарди.
— Яхшилаб қара бу ўша йигит, — суратларга ишора қилди, — Мирановлар сулоласининг ягона меросхўри.
— Буни айтдингиз, — қиз стол томон эгилиб деди, — Чакки эмас.
— Эшит, — Мақсуд уни жеркиб берди, — Булар унинг ота-онаси, Сафия Миранова ва Камолиддин Миранов.
— Онаси жуда ёш-ку, — қиз иккинчи суратдаги хушсурат аёлга тикилди.
— 16 ёшида эрга теккандан кейин ёш бўлади-да!, — Мақсуд кўп гапирадиган ишчисини бироз койиган оҳангда деди, — Отаси эса 26 ёш бўлган.
— Отаси онасидан 10 ёш каттами?
— Ҳа.
— Эҳҳе, арча байрами-ку, — қиз шарақлаб кулди, — Йигитчанинг ўзи неччи ёш?
Мақсуд қизга ўқрайиб қўйди.
— 27 ёшда.
— Ҳа, ўзи ҳам ҳали ёш экан-ку, — Афсонанинг кўнгли хотиржам бўлиб, нафас олди, — кейинги маълумотларни бераверингчи.
— Шундай қилиб бу йигит отаси билан бирга «Миран city» ни бошқаради. Аммо Амарнинг бошқа ишлари ҳам бор. Бошқа бизнеси ҳам деса бўлади.
— Қандай экан?, — Афсона қизиқсинди.
— Шахсий барлари бор. Шаҳарда «Мили» деган Кароке бари ҳам бор. У ерга бориб кўргансанми? Энг яхши жой деб топилган, одами доим гавжум.
— Мили? Анови ўлган қизнинг шарафига очилганми?
— Шунақа бўлса керак.
— Карокенинг қизга нима алоқаси бор экан?
— Буни энди сен Амар билан танишсанг билиб оламиз!, — киноя қилди Мақсуд, — Шундай қилиб, бу йигит ҳеч кимга қулоқ солмай, шунақа жойлар очиб ташлаган.
— Отаси архитектор шундайми?
— Ҳа, — тасдиқлади муҳаррир.
— Онасичи?
— Ўқитувчиликка ўқиган деган маълумот бор. Аммо ҳеч қаерда ишламаган.
— Ўқитувчи ва архитектекторнинг ўғли бар очганми? Шундай зиёли оиланинг боласи-я?
— Ҳамма зиёли оиладан ҳам зиёли бола етишиб чиқади деб ким айтди сенга? Албатта, қайсидир фарзанд, ота онасини куйдиради.
— Аммо, бу йигит бир дона ўғил экан-ку?
— Нима қилибди?
— Онаси ёш эрга теккан экан, нега яна туғиш ҳақида ўйлаб кўрмаган?
— Афсона, Худо ҳаққи! Саволларинг бунча кўп!, — Мақсуднинг асаби таранглашди, — Улар ҳақида икир чикиригача билан, йигит билан танишиб, ҳаётини ёз дер эдимми?
— Яхши-куя, мен барибир ёза олмас экан, — Афсона оғир қўзғалди, — Чунки ўзингиз биласиз, ҳозир бошқа китоб устида ишлаяпман. Буниси менга оғирлик қилади.
— Қайси китоб? Самолар бағридами? У нашрдан чиқиб бўлган-ку?
— Қайта чиқарамиз, таҳрирла деган эдингиз?
— Уни қўй, кейин ҳам чиқарамиз. Бизга энг муҳими ҳозир Амар Миранов.
— Барибир у йигит ҳақида ёзгим йўқ?
— Нега экан?
— Чунки ҳозирдан анча мураккаб иш бўлишини сезиб турибман.
Мақсуд хўрсиниб, Афсонанинг рози бўлиши анча қийин эканини тушунди. Демак, охирги чорани қўллайди.
— Сени энг катта орзуйинг бор эди, эсингдами? Арабистонда жойлашган, сув ости шаҳрига саёҳат қилиш. Ўша ерга бориш учун уч йилдан бери пул тўплайсан. Агар сен ҳозир мен айтган ишга киришсанг, маошингни ошираман. Шунда яна уч ой йиққан пулинг билан Дубайга йўл оласан. Шу уч ой ичида китобни ҳам тугатишга улгурасан.
Афсона энг нозик жойида тутилди. Сув ости шаҳри ва атиги уч ой...
— Сувни севасан-а? Хўш, нима дединг? А лаббай?!
— Уф, Мақсуд ака, сиз ноҳаклиқ қиляпсиз, — Афсона қўли билан юзини беркитди, — Ахир бу менинг энг катта орзуйимку.
Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891
Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitovaa
54
43
40
6
4
3
3September 7, 2026 6.7K 4 3