Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мастер-режалар бўйича ҳисобот эълон қилди. Ҳужжат расмий тилда ёзилган, лекин унинг ичида инвестор, тадбиркор ва шунчаки уй-жой излаётганлар учун муҳим сигналлар бор.
Асосий рақамлар
⏺️ Мастер-режалар асосида 244 гектар ер аукционда 239 млрд сўмга сотилган — ўртача гектари қарийб 1 млрд сўм;
⏺️ Яна 1 384 гектар ер босқичма-босқич e-auksion'га чиқарилади;
⏺️ Жаҳон банкидан 400 млн доллар, GIZ'дан 9 млн евро, ОТБдан 1,2 млн доллар жалб қилинган;
⏺️ 68 та туманда халқаро йўллар бўйида сервис пунктлари учун 179 гектар ажратилган.
Қаерда нима қурилмоқда
Бундан ким фойда кўради?
💰 Ер сотиб олмоқчи бўлганлар. Мастер-режа тасдиқланган ҳудуддаги ер — бу қандай йўл, сув ва электр келишини олдиндан билиш дегани. 1 384 гектар аукционга чиқиши — кутилаётган кўчмас мулк учун энг йирик таклиф. E-auksion'ни кузатиб бориш тавсия этилади.
🏡 Меҳмон уйлари ва кичик бизнес. Каркидон, Ширмонбулоқ, Омонхонада давлат инфратузилмани ўз ҳисобидан қурмоқда. Туристик оқим келгунча жой олиш — арзонроқ.
🛣 Йўл бўйи хизматлари. 179 гектар сервис пунктлари учун ажратилган — ёқилғи қуйиш шохобчаси, ошхона, мотеллар учун жой.
📈 Аҳоли. Тўртта вилоят маркази — Марғилон, Фарғона, Қўнғирот, Чимбойда янги турар жой массивлари. Бу ерларда нархлар мастер-режа қурилиши билан ўсиши эҳтимоли бор.
Эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар
❗️ Ҳисоботдаги аксарият лойиҳалар "бошланди", "давом этмоқда", "ишлаб чиқилмоқда" ҳолатида. Тугалланганлар сони саноқли. Ер олиб, инфратузилма 3-4 йил кутиш хавфи реал.
❗️ Мастер-режа тартиби ҳали "такомиллаштирилмоқда" яъни қоидалар ўзгариши мумкин.
❗️ Молиялаштиришнинг катта қисми бюджет ва қарздан ташкил топган. Жаҳон банкидан 400 млн доллар давлат қарзи олинади.
❗️ Ҳар бир вилоят ҳокимлигида лойиҳа офисида атиги 3-4 ходим ишлайди. Ижро тезлиги шунга яраша бўлади.
❗️ Мастер-режаларни хорижий компаниялар (Туркия, Германия, Корея, Хитой, Франция) ишлаб чиқмоқда. Маҳаллий шароитга мослик бу алоҳида савол.
Давлат қайси ҳудудларга пул тикаётганини очиқ айтмоқда. Бу бир томондан — инвестор учун йўл харитаси, иккинчи томондан — ваъдалар билан реал қурилиш орасидаги фарқни кузатиш керак.
@bankir




