Ер ва кўчмас мулк ижарасида янги тартиб жорий этилади
Ижара муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, аукцион орқали ижарага олинган ерларни бошқа тадбиркорларга иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи жорий этилади. Шунингдек, «тижорат ижараси» тоифасини жорий этиш ва айрим ижара шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Президент тегишли таклифларни икки ой ичида ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
@bankir
August 31, 2026 5.4K 21