Бугун ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида айрим жойларда эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35° бўлади.
Пойтахтда эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34° бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Telegram | Live | Youtube | Instagram

September 7, 2026 17.4K 6