Бугун ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-37°, шимолда 25-30° бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.
Telegram | Live | Youtube | Instagram

September 9, 2026 17.1K 5