Янги Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолияти қандай ташкил этилиши… — UzTUTOR- xorijiy tillar fani ustozlari faoliyatini qo'llab quvvatlash kanali. — TG.ME

Янги Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолияти қандай ташкил этилиши муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолияти ҳамда таълим тизимидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимотни кўриб чиқди.

Яқинда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлигига бирлаштирилган эди.

Йиғилишда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган тизимни ягона бошқарув асосида ташкил этиш, вазифаларнинг такрорланишини олдини олиш ва ҳудудий бўғинлар масъулиятини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, дарсликларни янгилаш, айрим мактабларда инглиз тилида таълим беришни синовдан ўтказиш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатишда сунъий интеллектдан фойдаланиш таклиф этилди.

Касбий таълимда дуал таълимни кенгайтириш, олийгоҳлар мустақиллигини ошириш, университетлар ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Президент мутасаддиларга таклифларни пухта ишлаб чиқишни топширди.

@bugunrasmiy
❤2
October 8, 2026 928 4