Ҳурматли педагоглар, мурожаатларингиз ҳолатини мунтазам текшириб… — UzTUTOR- xorijiy tillar fani ustozlari faoliyatini qo'llab quvvatlash kanali. — TG.ME

⚡️Ҳурматли педагоглар, мурожаатларингиз ҳолатини мунтазам текшириб боринг!

💎 "Педагог" платформасида юборилган аризалар ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилади. Агар мурожаатда камчилик ёки аниқлаштириш талаб қилинадиган маълумотлар аниқланса, ариза “Қайта таҳрирлаш” ҳолатига юборилиши мумкин.

⚠️ Бундай ҳолатларда айрим педагоглар аризасини қайта таҳрирлашга юборилганини сезмай қолиши мумкин.

❓Нима қилиш керак?

➡️ “Мурожаатларим” бўлимига киринг;
➡️ Юборган аризангиз ҳолатини текширинг;
➡️ Агар “Қайта таҳрирлаш” ҳолати кўрсатилган бўлса, аризанинг “Батафсил” бўлимига киринг;
➡️ Ушбу бўлимда ишчи гуруҳ томонидан қолдирилган изоҳ ва аниқланган камчиликлар билан танишинг;
➡️ Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, аризани қайта таҳрирланг ва юборинг.

☝️Эслаб қолинг: Аризангиз “Қайта таҳрирлаш” ҳолатига тушган бўлса, бу рад этилганини англатмайди. Ишчи гуруҳ изоҳида кўрсатилган камчиликларни тузатиб, мурожаатни таҳрирлаб юборишингиз мумкин.‌‌

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
October 12, 2026 513 10 1