Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда? 🏢 Миллий… — UZSTAT | Rasmiy kanal — TG.ME

📊 Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.


📊 Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари:

молиявий хизматлар — 124,5 фоиз;

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 123,6 фоиз;

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 120,0 фоиз;

таълим соҳасидаги хизматлар — 118,4 фоиз;

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 115,4 фоиз;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;

савдо хизматлари — 115,2 фоиз;

яшаш ва овқатланиш хизматлари — 115,0 фоиз;

шахсий хизматлар — 114,4 фоиз;

транспорт хизматлари — 114,3 фоиз;

компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 111,3 фоиз;

ижара хизматлари — 110,7 фоиз;

бошқа хизматлар — 111,7 фоиз.
👍4
September 4, 2026 1K 5