Айрим имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари узайтирилади 📃 Фармонга… — Savdo-sanoat palatasi — TG.ME

Savdo-sanoat palatasiКичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга 3 йилга мораторий эълон қилинди “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–175…
Айрим имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари узайтирилади

📃 Фармонга кўра, қуйидаги имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари узайтирилади:
 
◾️уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхона қуришга субсидиялар бериш муддати 2029 йил 1 январга қадар;
 
◾️ меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларининг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициентни қўллаш муддати 2030 йил 1 январга қадар;

◾️ туризм соҳаси субъектлари учун импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар учун божхона божидан озод этиш муддати 2028 йил 1 январга қадар.
 
🗓 2027 йил 1 январдан:
 
◾️Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланади;
 
◾️ юлдузли меҳмонхонага субсидия олиш учун унинг тоифасини тасдиқлашда хорижий компаниялар хулосаси талаб этилмайди.

📋 Шунингдек, мазкур Фармон билан қиймати БҲМнинг 400 бараваридан ошадиган товар ва хизматлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши белгиланди.

🔎 Илгари мазкур миқдор 25 миллион сўм деб белгиланган.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
❤2
August 28, 2026 2.6K 27