❗️исроиллик маҳбус аёл исроил ОАВ ёлғонларини фош этиб, жароҳати ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди
ҲАМАС томонидан асирга олинган ва кейин озод қилинган исроиллик қиз Ноа Аргамани исроил оммавий ахборот воситалари тарқатган ёлғон маълумотни рад этиб баёнот берди. Аргамани ўз баёнотида унинг баъзи сўзлари кесиб ташланганлигини таъкидлади.
У шундай деди: “Мен сўнгги 24 соат ичида исроил оммавий ахборот воситалари сўзларимни кесиб тадҳлаб, менга қилаётганларини эътиборсиз қолдира олмайман.
Қассам бригадалари асирликда бўлганимда мени уришмаган, сочимни ҳам олдиришмаган. Аксинча, исроил ҳаво ҳужумида деворнинг қулаши оқибатида жароҳат олдим. Қайтариб айтаманки, асирликда мени ҳеч ким урмади, аммо ҳаво ҳужумидан кейин бутун танам жароҳатлар олди.
Аргаманининг айтишича, у 7-октабр куни "қурбон" бўлгани каби энди исроил матбуоти қурбони бўлиш ниятида эмас.
👉 @Toshketbirinchi - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


