🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Нимага бирдан бу қарорга келиб қолдингиз, адаси? Ёки у, бу ким бирор нарса дедими?
— Ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ, — қатъият билан бош чайқади Сойиб ака, — айтдим-ку, умри бекор ўтмасин деб!? — Сойиб ака шундай деб аёлига дардли тикилди, — тушунсангчи, онаси, Севара бизнинг қизимиз. Унинг бахтини кўриш ҳаммадан ҳам сен билан менга керак. Ундан кейин уни қачонгача бағримизда олиб ўтирамиз? Севара бир уйнинг бекаси, ширин-шакар фарзандларнинг онаси бўлишга ҳамма қатори ҳақли.
— Аммо Севара ҳали-вери турмуш қурмоқчи эмас. Ундан кейин бу ёқда шунча иш бошлаб қўйган. Барига шарт қўл силтаб турмушга чиқишга рози бўлмаса керак.
— Ҳаммаси вақти-соати билан бўлаверади, онаси. Нима энди иш бошлаганман деб бир умр эрга тегмай ўтадими? Аёл киши учун энг муҳими оила. Қизинг ҳам яхши бир оилага бека бўлса иши ҳам давом этаверади, турмуши ҳам. Шунинг учун ҳам туззукроқ оиладан сўраб келишса суриштир дегандим.
— Сал аввал бир совчилар келишганди. Улар ўтган хафта ҳам Севарани сўраб келишганди. Ўзлари Навоий жамоа хўжалигидан экан. У ерларни биласиз-ку, ҳозир жуда обод жойлар бўлиб кетган. Совчи аёллар қўярда-қўймай "Икки ёш бир марта кўришсин, юраклари жиз этмаса бошқа безовта қилмаймиз" деб телефон рақамини ташлаб кетишди.
— Сен нима дединг?
— Адаси биладилар дедим.
— Ҳаа. Яхши. Ким экан у одамлар? У ердаги инсонларни яхши танийман.
— —Ҳозир, — Гулсара опа чаққонлик билан трюмо тортмасидан шапалоқдек қоғоз олди, — мана! Эргаш аканинг ўғли Тоиржон. Отаси катта йиғинларда ош дамларканлар. Маҳалла —кўйда Эргаш ошпаз дейишаркан.
— Тўхта-чи, онаси!? Эргаш ошпазни мен яхши танийман,— юзлари ёришди Сойиб аканинг
—299—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— улар билан бир маҳаллар еттинчи автопаркда бирга ишлаганмиз. Оддий, самимий, ўзимизга ўхшаган одамлар. Ўғли нима иш қиларкан?
— Ўғилларини кичикроқ машина тузатадиган устахонаси бор экан. Оилада тўрт ўғил экан улар. Учтаси уйли—жойли бўлиб, хотин, бола- чақаси билан бўлак яшашаркан. Тоиржони кенжаси экан. Аёли билан уч йил яшаб турмуши бўлмабди.
— Сабабини айтишгандир?
— Ҳа айтишди. Аёли жуда бетгачопар экан. Каттани катта, кичикни кичик демас экан. Бир куни эри телефонда келинни ўз синфдоши билан ёзишаётганда ушлаб олибди. Шунда ҳам келин кечирим сўраш ўрнига баланддан келиб жанжални каттасини қилиб ҳаммани беҳурмат қилиб уйдан чиқиб кетибди.
— Ҳмм, — ўйланиб қолди Сойиб ака, — ҳозирги ёшларга нима етмайди-я? Қорни тўқ, усти бут. Тўқликка шўхликда буларники. Хўўўш... Бобур билан Нодир у оилани киши билмас суриштириб кўрсинчи? Аслида мен Эргаш аканикида уч-тўрт бор бўлганман. Яхши эслайман. Жуда файзли, саришта оила эди. Майли яна бир бор суриштириб кўриш зарар қилмас. Орадан қанча сувлар оқиб ўтиб кетди ахир.
— Адаси, Севарачи? — эрининг кўзларига ҳадик билан боқди Гулсара опа, — унингиз ҳали-бери турмушга чиқадиганмас
— Чиқади, онаси, чиқади. У, бу нарса деб тайсалласа унга менинг ҳоҳишим шу эканлигини айтгин.
—300—
🌸🌼
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
127
36
7
2
2
1