🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Бироқ кутилмаганда тилининг тугунлари ечилиб беихтиёр ёлғон тўқий бошлади.
— Кўрмайсизми, айнан шу бугун Ҳусанжоннинг ишхонасида бир катта тадбир бор экан. Чет элликлар ҳам қатнашадиган тадбир экан у. Ходимларга оиласи билан қатнашишга таклифнома беришган экан. Машҳура "Уйимизда шундоқ йиғин бўлиб турибди, мен боролмайман" дегандилар, мен боринг ҳарна эрингизнинг юзи дедим. Келиб қолишар.
Зумрад опа Кифоят опага "Ҳаа"' деди-ю, бироқ унинг юз—кўзидан қудасига ишонмаганлиги шундоқ билиниб турарди.
Жамила туғруқхонадан чиқиб барча маросимлар ўтгандан сўнг ҳам" Ҳусаннинг ишхонасидаги тадбир" тугамади.
Кетар чоғида Зумрад опа қудасини бир четга тортди ва жиддий сўради:
— Тинчликми? Нимадир бўлдими? Машҳура қаерда?
Кифоят опа нима деб жавоб қайтаришни билмай каловланиб қолди...
🍂
Машҳура бу сафар ўз номида бўлган иккинчи квартирага борди. У хонасига кирганда боши енгил айлана бошлаганини ҳис қилиб шу бугунги югур-югурлар билан туззук-қуруқ бирор нарса емаганлиги ёдига тушди. У ошхонага ўтиб музлаткич эшигини очди. У ерда турадиган беш-олтита концерваланган маҳсулотга кўзи тушиб ҳеч бирини егиси келмади.
У телефонни қўлга олиб ёқди ва етказиб бериш хизматига уланиб буюртма берди.
У буюртма бериб тармоқдан узилиши билан телефони қайта жиринглади. Экрандаги "Ҳусан ака" деган ёзувга кўзи тушиши билан Машҳура бемажол жавоб қайтарди:
— Алло...
— Машҳура, қаердасан?
Машҳура ҳўрсинди:
— Йўқлик диёрида...
— Ўша диёрда менга ҳам жой топиладими?
— Билмадим... — Машҳура ҳақиқатдан ҳам шу топда эрини ёнида бўлишини исташ ё истамаётганини билмас эди.
—297—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Сен билмасанг мен биламан. Ҳозир ёнингга бораман, — деди қатъият билан Ҳусан, — хўш аниқ манзилни айт-чи?
— Мен яқинда ўзимга овқат буюртма берганман. Бир кишилик. Сизга йўқ.
— Яхши. Энди манзилни айт, — қайта сўради Ҳусан
Машҳура манзилни айтди. Ҳусан бошқа сўз демай тармоқдан узилди.
Машҳура Ҳусаннинг қўнғироғидан сўнг ўрнидан туриб тўрдаги тошойна ёнига борди. У тошойнадаги аксига қараб бошидаги рўмолини аста тортқилаб ечди. Унинг жингалакка мойил сочлари елкаси бўйлаб шаршара мисол ёйилди. Тошойнадан Машҳура томонга нигоҳларида ҳазин бир ғусса муҳрланиб қолган, бағоят латофатли жувон боқиб турарди.
🍂
— Онаси, гап бор, — деди кўчадан мужмал кайфиятда қайтган Сойиб ака, — хонамизга кирақол. Бемалол гаплашиб олайлик.
Анчадан буён эрини бундай аҳволда кўрмаган Гулсара опанинг юраги орқага тортиб кетди. "Ишқилиб тинчлик бўлсинда — деб ўйлади у ёқасини тутамлаб эрининг ортидан эргашар экан, — бу кишим кўчадан бирор гап эшитиб келгани аниқ".
— Ҳа адаси, тинчликми? — хонага киргунча тоқати тоқ бўлиб, юраги безиллаб кетган Гулсара опа.
— Онаси, — деди Сойиб ака вазминлик билан, — Севарага келаётган совчиларнинг ичидан яхши оиладан бўлганларини суриштир.
— Нимага, адаси? Дабдурустдан бу гапингиз...
— Севарани турмушга берамиз, — қатъият билан эълон қилди Сойиб ака, — бекорга умри ўтмасин.
—298—
84
8
5
1