🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Кифоят опа ичкарига кириб синглисига юзланди:
— Менга қара Ҳали, менимча Машҳура сени бояги гапларингни эшитиб қолди—ёв.
— Эшитган бўлса яхши бўлибди, бамайлиҳотир жавоб қайтарди Ҳалима, — кимдир унга тўғрисини тушунтириши керак-ку? Сиз бўлсангиз аммамни бузоғидек лаллаясиз? Шунақаям бўларканми, қайнона деган?
— Ойи, Зумрад қудангиз келди, — эшикдан бош суқди Муҳтасар, — меҳмонхонага аммаларимни ёнига киргизвордим. Битта катта тоғорада ҳасип, бир сават ёнғоқ, майизли патир билан бир сандиқ сарпо қилиб кебти.
— Вой ўлмасам, энди унга нима дейман? — ранги ўчди Кифоят опанинг, — бир уй одамнинг ичида қизим қани деб юмма таласа-я?
— Оббо, намунча ваҳима қиласиз? — пинагини бузмай жавоб қайтарди Ҳалима, — нима сиз уни қизини урибсизми? Сўкибсизми? Ё кет деб ҳайдадингизми? Боринг, бошизни тик кўтариб меҳмонхонага киринг. Қизим қани деса "Буни сиздан сўраш керак, қанақа тарбия бу, бир оғиз огоҳлантирмай, жавоб сўрамай ғойиб бўладиган қиз ўстириб!?" деб оғзига уринг!
Кифоят опа синглисига "Сенга айтишга осон" дегандек қаради ва ноилож меҳмонхонага йўл олди. У ичкарига кириши билан танасига енгил титроқ турди, сабаби қудаси тўрда барвастагина бўлиб жой эгаллаб Кифоят опанинг қайинсинглисига очиқ чеҳра билан гурунг бериб ўтирарди.
—295—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Ие, ана бувижон қудам ҳам келиб қолдилар, — Зумрад опа ўрнидан туришга чоғланди
— Қўзғалманг, қўзғалманг, —деди Кифоят опа қудаси томон шошилиб борар экан
— Вой нега қўзғалмас эканман?! — деди Зумрад опа ўзига ярашган эркалик билан, — ахир сизга қизимни берганман! Бир пайтлар тўйларда "Ўғил туққан губернатор, қизни туққан жииим ўтир" деган гаплар бўларди, — шарақлаб кулди у
— Ҳозир тескариси, — суҳбатга қўшилди меҳмон аёллардан бири Кифоят опанинг қўшниси Малика , — ҳозир ўғил туққанлар жим ўтирадиган замон, айланай. Ҳамма сарпо—суруқ, мебелигача қилиб, тўйнинг асосий ҳаражатини йигит тараф кўтаргандан кейин келинига "миқ" этолмайдиган бўлиб қолган ҳозирги қайноналар.
—Нега миқ этолмас экан? Тушунмадим? — Маликага ҳайрон бўлиб қаради Зумрад опа.
— Ҳа нимага бўларди? Ҳозирги келинларни сиркаси сув кўтармайди. Қайнонаси бир нима дедими лик этиб онасиникига жўнаворади. Тўй ҳаражатлари учун пул чиқармагандан кейин "бели оғримаганни нон ейишини кўр" деганлари шу бўлади.
— Жуда ҳамма қизлар ҳам шунақа эмасдир, — қошлари чимирилди Зумрад опанинг, — аввалам барчани инсофини ўзига берсин. Ҳа айтганча, —Зумрад опа Кифоят опага юзланди, —Машҳура кўринмайди?
Кифоят опа айнан шу савол берилишидан қўрқиб турганди.
—296—
68
9
7
5
2
2