Сиёсий таҳлилчига позиция керак. Лекин кимнинг позицияси?
ОАВда сиёсий таҳлилчилар иштирокидаги мунозараларда «сиёсатшуноснинг аниқ позицияси бўлиши керак» деган фикр тез-тез янграйди. Бир қарашда, бу талаб ўринли. Сиёсий жараёнларни шарҳлайдиган мутахассиснинг ўз қарашлари бўлиши табиий. Аммо бу ерда муҳим савол бор: аниқ позиция деганда нимани тушунамиз? Муайян сиёсий томонни қўллаб-қувватлашними ёки воқеаларга мустақил баҳо беришними?
Бу икки тушунчани аралаштирмаслик керак. Акс ҳолда, сиёсий таҳлил билан сиёсий тарғибот ўртасидаги чегара йўқолади. Сиёсий таҳлилчи муайян давлат, ҳукумат ёки сиёсий кучни доимо қўллаб-қувватлаши шарт эмас. Унинг вазифаси — воқеаларнинг сабабларини тушунтириш, иштирокчилар манфаатларини очиб бериш ва эҳтимолий оқибатларни тафаккур қилишдир. Баъзан бу бир томонни қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Бошқа ҳолларда эса уни танқид қилишга тўғри келади.
Сиёсий таҳлилчига позиция керак. Бу позиция мустақил фикр, далилларга содиқлик ва изчил мезонларга таяниши лозим. Агар «аниқ позиция» деганда ҳар қандай вазиятда бир томонни танлаш тушунилса, бундай талаб муаммоли. Чунки у экспертдан мустақил таҳлилни эмас, сиёсий садоқатни кутишга олиб келади. Гўё ҳар бир масалада кескин баёнот бериш ва қатъий ҳукм чиқариш шарт...
Мақолани тўлиқ ўқиш: https://fikratonline.uz/siyosiy-tahlilchiga-poziciya-kerak-lekin-kimning-poziciyasi/
@fikrat
Manbadan yuborilganFikrat
FikratOnline
Сиёсий таҳлилчига позиция керак. Лекин кимнинг позицияси? - FikratOnline
ОАВда сиёсий таҳлилчилар иштирокидаги мунозараларда «сиёсатшуноснинг аниқ позицияси бўлиши керак» деган фикр тез-тез янграйди. Бир қарашда, бу талаб ўринли. Сиёсий жараёнларни шарҳлайдиган мутахассиснинг ўз қарашлари бўлиши табиий. Аммо бу ерда муҳим савол…

4
4
2
125-oktabr, 2026 1,4 ming 3