«ЁЛҒОНЧИНИ СЕВМАЙИН»
Сўранг не сўрасангиз,
Борлиғимни берайин.
Фақат, мени алдаманг,
Ёлғончини севмайин.
Яралаб рост сўзингиз,
Алдамасин кўзингиз,
Пок тутинг сиз ўзингиз,
Ёлғончини севмайин.
Сизни севиб куймайин,
Суйманг майли суймайин,
Пушаймонлар бўлмайин,
Ёлғончини севмайин.
Ишқнинг уволи ёмон,
Қайтар дунё, бегумон,
Душман, сўнги пушаймон,
Ёлғончини севмайин.
Сизга фойдам тегмаса,
Эсламайсиз бўлмаса,
Эрмак бўлмайин росса,
Ёлғончини севмайин.
Севдим, бўлманг хатойим,
Кўриб турар Худойим!
Қабул бўлиб дуойим,
Ёлғончини севмайин.
Кўнглим оғрисин майли,
Рост сўзингиз туфайли,
Армоним бўлинг майли,
Ёлғончини севмайин.
Ёлғоннинг умри қисқа,
Учманг, ўткинчи хисга...
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@sherlar_olami_00