Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларни янги даражага олиб чиқишга… — Segment.uz — TG.ME

Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олдилар

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилга қадар 5 млрд долларга етказиш бўйича келишувга эришилди (ўтган йили бу кўрсаткич илк бор 1 млрд доллардан ошди).

Шунингдек, икки давлат ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди. Улар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган.

Мазкур ташриф тарихий аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Нарендра Моди Ўзбекистоннинг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Telegram | Instagram | Facebook
August 30, 2026 6.8K 4