Бишкек шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Хитой… — Segment.uz — TG.ME

Бишкек шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди.

Учрашувда стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди:

Келгуси йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 35 йил тўлади. Ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш таклиф этилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 миллиард долларга етказиш асосий мақсад қилиб белгиланди.
Қўшма лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. Энергетика, яшил иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва юқори технологиялар соҳаларида кооперацияни чуқурлаштиришга келишилди.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўлини қуриш ишлари жадал давом эттирилаётгани қайд этилди.
Таълим, туризм, фан ва ёшлар алмашинувини кенгайтириш, жумладан, Хитойда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилди.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Telegram | Instagram | Facebook
August 31, 2026 2.4K 3